.. Фалсафа ўрганадиган қайси бир масалани олмайлик, у онтологик муаммоси билан боғлиқ эканлигини кўрамиз. Ҳақиқатан ҳам, онтология, унга муносабат масаласи.

Презентация:



Advertisements
Похожие презентации
.. Фалсафа ўрганадиган қайси бир масалани олмайлик, у онтологик муаммоси билан боғлиқ эканлигини кўрамиз. Ҳақиқатан ҳам, онтология, унга муносабат масаласи.
Advertisements

Узбекистон Республикаси Олий ва Урта Махсус Таълим Вазирлиги Тошкент Тукимачилик ва Енгил Саноат Институти Фалсафа фанидан Муаллиф: Рахимова Т.А.
Транксрипт:

..

Фалсафа ўрганадиган қайси бир масалани олмайлик, у онтологик муаммоси билан боғлиқ эканлигини кўрамиз. Ҳақиқатан ҳам, онтология, унга муносабат масаласи фалсафий қарашларда марказий ўринни ташкил қилади. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки, онтология, хусусан рационал онтология муаммоси фалсафадаги ҳар қандай дунёқараш ва методологик муаммоларнинг асоси ҳисобланади. Онтология – борлиқ ҳақидаги таълимотдир. Дарҳақиқат, турли дунёқарашлар ўртасидаги баҳслар онтологик муаммоси атрофида юзага келаётган тортишувларга, яъни борлиқ азалдан мавжудми, ёки у мутлоқ руҳ томонидан яратилганми, деган масалага бориб тақалади.

1. Хўш, борлиқ ўзи нима? 2.Нима учун борлиқ тушунчаси фалсафа пайдо бўлганидан бери файласуфлар эътиборини ўзига жалб қилиб келади?

BORLIQ BU…

Парменид (э.о. VI-V асрлар) таълимотича, дунё икки қисмдан иборат I. Ўзгарувчан, вақтинчалик, ўткинчи, инсоннинг сезгилари орқали ҳис қилинадиган; 2. Доимий, ўзгармас, фақат ақл орқали билиш мумкин бўлган қисми. «Ақл билан идрок этиладиган нарса борлиқдир» - деб таъкидлайди. Борлиқ – мавжуд, ноборлиқ эса мавжуд эмасдир. Борлиқ ягона ва ўзгармас, ҳар қандай хилма-хиллик, ҳар қандай ўзгарувчанлик унга қарама-қаршидир, деб эoтироф этади, яъни мавжудлик ва номавжудликни бир-бирига қарама-қарши қилиб қўяди. Борлиқ муаммосини изоҳлаётганда борлиқ билан ақлни тенг деб билади Парменид (э.о. VI-V асрлар) таълимотича, Борлик бу...???

Гераклит (э.о й.) назарича Борлик бу...??? Гераклит-«олам - моддий, материя эса мангу, уни ҳеч қандай ғайри-табиий куч яратган эмас, у йўқдан бор бўлган эмас, шунинг учунбордан йўқ бўлмайди. Оламда доимий, ўзгармас нарса йўқ,ундаги ҳамма нарса оқим ҳолида оқиб, ўзгариб боради. Бир дарёга икки марта тушиш мумкин эмас,қуёш ҳар куни янги эмас, балки доим ва тўхтовсиз янгидир».

Демокрит (э.о й.) таълимотида Борли қ бу...??? Демокрит -таълимотида борлиқ физик энг кичик бўлинмас қисм, атом билан тенг қилиб Қўйилади Атомларбир-бири билан Бўшлиқ орқали Ажралиб турадилар. Бўшлиқ мавжуд эмасликка тенгдир,уни билиб бўлмайди. Фақат борлиқнигина билиш мумкин. Борлиқ мураккаб,чунки у хилма-хил атомлардан тузилган.

Парменид ғояларини янгича талқин этади ва бойитади. У борлиқни ўзгармас ва доимий ғоялар борлиғи ва ҳиссий нарсалар олами, ўткинчи оламга ажратади. Платон таълимотича оламда «ғоялар дунёси» бирламчи бўлиб, моддий дунё иккиламчи, «ғоялар дунёсининг маъсули, соясидир». «ғоялар» дунёси замон ва маконга боғлиқ бўлмай, мангу, ҳаракатсиз, ўзгармасдир, моддий дунё эса иккиламчи, предмет ва ҳодисалар, замон ва маконга боғлиқ бўлиб, ўткинчи характерга эга, чунки улар вужудга келади ва йўқолади. Платон (э.о. тахминан й.) ўзининг борли қ ҳ а қ идаги таълимотида ???

Борлиқ Шарқ мутафаккирлари таълимотида қандай талқин қилинади?

Абу Наср Муҳаммад Форобийнинг ( й.) олам тузилиши ҳақидаги фикрлари умуман ўрта ва яқин Шарқ уйғониш даври IX- XI асрлар фалсафасининг онтологик принципларини тушуниб олишга имкон беради. Бу принциплар бошқа мутафаккирларда ҳам деярли Форобий кўриб ўтган тартибда такрорланади. Абу Али Ибн Сино, Умар Ҳайём, Ибн Рушд ва бошқалар бу масалада Форобий қўллаган категориялардан фойдаландилар.

Абу Али Ибн Сино ( й.) таълимотича, олам яхлит мураккаб борлиқдир. Бу борлиқни ҳар томонлама текшириш учун Ибн Сино зарурият, имконият, воқелик принципларини асос қилиб олади. Оламни барча мавжуд нарсаларни иккига бўлади: зарурий вужуд, вужуди вожиб ва имконий вужуд, вужуди мумкин. Зарурий вужуд ҳеч нарсага боғлиқ бўлмаган бир бутунликни ташкил этиб, у энг иродали, қудратли, доно ва билувчи тангридир. Қолган ҳамма нарсалар имконий тарзда мавжуд бўлиб, зарурий вужуд - Тангридан келиб чиқади. Бу келиб чиқиш қуёшдан чиқаётган нур шаклида аста-секин амалга ошади.

Умар Хайём ўзининг «Борлиқ ва бурчланмоў ҳақида рисола», «Борлиқ тўғрисида рисола», «Уч саволга жавоб» каби асарларида борлиқ категорияси ҳақидаги ғояларни баён этади. Умар Ҳайём фикрича, дунё моддий, йўқдан бор ва бордан йўқ бўлмайди: Бизлар бўлмасак ҳам жаҳон бўлғуси, Бизлардан на ному, нишон бўлғуси. Аввал-ку йўқ эдик, етмовди халал, Яна бўлмасак ҳам, ҳамон бўлғуси.

Янги даврда борлиқ қандай талқин этилган?

Борлиқ ҳақидаги ғоялар XYII-XYIII асрларда фан, техника ва моддий неъматлар ишлаб чиқариш ривожланган бир даврда ўзининг янгича талқинини топади. Европа мутафаккирлари томонидан борлиқ физикавий реаллик тарзида кўрилиб, у табиат билан тенг қилиб қўйилади ва инсонга қарама-қаршилик тарзида баён этилади.

Немис классик фалсафасининг асосчиси И.Кант ( ) талқинича, борлиқдаги нарса бор ва уни билиш асослари бор, бу икки нарса ҳеч қачон айнан эмас. Билиш асослари ўша нарсанинг борлигидан фарқ қилади. Немис классик фалсафасининг кейинги вакили Гегел ( ) назарида «Борлиқ - таркибий», элементлар категория; унга аниқ таъриф йўқ, у тўла аниқ эмас, уни ҳис қилиш ҳам, мушоҳада этиш мумкин эмас. Борлиқ ўзининг дастлабки аҳамияти бўйича ҳали ривожланмаган тафаккурнинг бошланғич акти, яъни ҳеч нима. Лекин Гегел «ҳеч нима» деган маънога қарама-қарши қилиб «борлиқни қўяди». Бошқача қилиб айтганда «ҳеч нима» борлиқнинг инкор моменти, яъни борлиқ «ҳеч ниманинг» мусбат, ижобий моменти, дақиқасидир

Мутафаккирларнинг фикрларидан келиб чиқиб борлиқ тўғрисида қандай хулосага келиш мумкин? Нима мавжуд? У қаерда мавжуд? У доимо мавжуд бўладими? Олам, дунё Ҳамма ерда бу ерда ва бошқа ерда Йўқ, улар ўткинчи.

Борлиқда икки хил нарса, ҳодиса бор экан – ўткинчи ва доимий аслида улар ҳам янгиланиб туради.Олам мураккаб табиатан бир хил бўлмаган жисмлардан ташкил топган. Олам борлиги яхлитлигича олам борлигидаги барча мвжудлик билан чамбарчас боғлиқ, унда алоҳида олинган нарса мавжуд бўла олмайди. Бундан борлиқнинг яна бир асосий йўналиши – оламнинг ягоналиги масаласи очилади.

Борлиқнинг қуйидагича шакл ва кўринишлари мавжуд: 1. Нарсалар, жисмлар жараёнлар борлиги 2. Нарсалар, жараёнлар, Табиат ҳолатлари, яхлит табиат борлиги 3. Инсон томонидан ўзлаштирилган нарса ва жараёнлар борлиги 4. Инсон борлиги 5. Нарсалар оламида инсон борлиги 6. Ўзига хос инсон борлиги 7. Руҳий, маънавий, ғоявий борлиқ 8. Индивидуаллашган руҳийлик 9. Объективлашган ноиндивидуал руҳийлик 10.Ижтимоий борлиқ 11.Индивидуал борлиқ алоҳида олинган инсоннинг жамиятда ва тарихий жараёндаги борлиқ 12.Жамият борлиги

Борлиқ тушунчаси «бор» «мавжудлик», «олам» тушунчалари билан бевосита боғлиқ. Олам мавжуд, у чексиз, яхлит. Конкрет индивидлар ва одамларнинг маълум авлоди борлиқнинг бошқа формалари билан объективреалликни ташкил этади. Табиийлик ва ғоявийлик, жамият ва индивид ҳар хил шаклда бўлса ҳам, биргаликда олам ягоналигини ташкил этади.

Хўш, материя нима? Материя объектив реалликни ифодалайдиган фалсафий категория бўлиб, бу объектив реаллик инсон сезгиларигабоғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуддир, у бизнинг сезгиларимизга таъсир этади ва сезга уйғотади, сезгиларимиз эса унданнусха олади, сурат олади ва уни акс эттиради. Материя табиатнинг бениҳоя кўп энг турли-туман объектлари ва системаларини ўз ичига олади, бу объектлар ва системалар макон ва замондаяшайди ва ҳаракат қилади, улар битмас-туганмас хоссаларга эга.

Материя ҳақида гап борганда қуйидагиларга эътибор бермоқ керак: Материя деганда қандайдир конкрет бирор ҳодиса ёки нарса тушунилмайди; Материя онгдан ташқарида ва унга боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлган нарсаларнинг умумлашган ифодасидир: Материянинг энг асосий якка-ю ягона хусусияти унинг объектив равишда мавжуд бўлиши, инсон онгидан ташқарида ва унга боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжудлигидир.

Хўш, материянинг қандай мавжудлик шакллари бор? Коинотдаги ҳаракат, массаларнинг механиқ ҳаракати, молекулаларининг иссиқликсифатида ёки электр токи, магнит токи сифатида тебраниш кимёвий ажралиш ва бирикиш,органиқ ҳаёт ва унинг маҳсули бўлган тафаккурнинг ҳаракати, жамиятнинг пастдан юқорига томон тараққий этиб туриши – бўларнинг ҳаммаси материянинг турли хил кўринишдаги ҳаракат шаклларидир.Ҳаракат буюмнинг ўз ўрнини оддий Механиқ алмаштиришдангина иборат эмас, балки нарса ва ҳодисаларнинг ўсиши, катта ёки кичиклашиши, бир-бирига таъсир этиши, қисқаси, оламда юз берадиган ўзгаришлардан ҳам иборатдир.

Борлиқ ва материя категорияларини ўрганиб, қуйидаги хулосаларни чиқариш мумкин. Оламдаги барча предмет ва ҳодисалар ўзаро алоқадор бўлиб,материянинг ниҳоясиз ўз ҳаракати ва тараққиётидан иборатдир. Оламда ҳамма нарса табиий қонунларга амал қилади. Материя ҳаракатлари ўзаро чамбарчас боғлиқ, материя ҳаракатнинг ижтимоий шакли ўзига қуйи ҳаракат ижтимоийлашгани сари мураккаблашиб боради. Олам борлиқнинг хилма-хил шаклларидан бошқа нарса эмас.Бир предмет, ҳодиса, жараёнида кўп сифат мавжуд бўлганидек, унда кўп меъёр, кўп моҳият ҳам мавжуддир.

Юқорида келтирилган барча фикрларга таянган ҳолда шуни хулоса қилиб айтиш мумкинки, борлиқ ва унинг барча шакллари бир-бири билан деалектик алоқадор, фан ривожлангани сари материя ҳаракатининг бизга маълум бўлмаган шакллари ҳам очила боради.