Компьютер тушунчаси. Ҳисобларни бажариш, шу жумладан электрон шаклдаги ахборотни олдиндан белгиланган алгоритм бўйича қабул қилиш, қайта ишлаш, сақлаш.

Презентация:



Advertisements
Похожие презентации
Компьютер тушунчаси. Ҳисобларни бажариш, шу жумладан электрон шаклдаги ахборотни олдиндан белгиланган алгоритм бўйича қабул қилиш, қайта ишлаш, сақлаш.
Advertisements

Транксрипт:

Компьютер тушунчаси. Ҳисобларни бажариш, шу жумладан электрон шаклдаги ахборотни олдиндан белгиланган алгоритм бўйича қабул қилиш, қайта ишлаш, сақлаш ва ишлов бериш учун мўлжалланган электрон машина. Компьютер сўзи инглиз тилидаги to compute,computer, сўзларининг ҳосиласи бўлиб, улар ҳисоблаш, ҳисоблагич деб таржима қилинади. Дастлаб инглиз тилида бу сўз, механик қурилмани жалб қилиб ёки унинг кўмагисиз арифметик ҳисобларни бажарадиган инсонни англатган. Кейинчалик унинг маъноси машиналарнинг ўзига кўчирилди, бироқ, замонавий компьютерлар математика билан бевосита боғлиқ бўлмаган кўплаб масалаларни ҳам бажарадилар. XX асрнинг 90-йилларидан бошлаб, компьютер атамаси электрон ҳисоблаш машиналари (ЭҲМ) атамасини амалда сиқиб чиқарди. Компьютер қуйидаги асосий блоклардан иборат: - асосий хотира; - процессор; - ташқи қурилмалар. Компьютер - бу турли ҳажмдаги, ҳар хил кўринишдаги ахборотларни тезлик билан ишлаб беришни таъминловчи универсал автоматик қурилмадир.

Ноутбук ва нетбуклар. Ноутбук – мобил ихчам шахсий компьютер. Унинг асосий қисми ва монитори бирлашган ҳолда бўлади. Бундай компьютерларнинг кўпчилиги деярли стандарт клавиатурага, компьютер графикаси воситаларига эга. Бундай компьютерлар унчалик катта бўлмаган қаттиқ дисклар ёки оптик дисклар билан ишлайди. Нетбук - Интернетдан фойдаланиш ва офис дастурлари билан ишлаш учун мўлжалланган кичик ноутбукдир. Нетбуклар ихчам ўлчамлари, кичик вазни, кам энергия истеъмоли ва нисбатан арзон нархлари билан ажралиб туради. Нетбуклар Ноутбукларга нисбатан енгил, ихчам ва фойдаланишда жуда қулайдир. Нетбукларда Ноутбукларга нисбатан айрим ташқи қурилмалар мавжуд бўлмайди, масалан, компакт дискларни ўқиш қурилмаси.

Сичқонча, клавиатура, монитор ва уларнинг вазифалари. Сичқонча (ингл. моусе – сичқон) маълумот киритиш қурилмаси бўлиб, бирор текислик бўйлаб ҳаракатлантирилганда тагидаги лазер нури ҳаракат ҳақидаги маълумотни компютерга узатади ва экрандаги кўрсаткич (курсор) мос йўналишларда ҳаракатланади. Сичқончанинг тугмалари ёрдамида компютерга бирор буйруқ бериш, ундаги дастурлар ва жараёнларни ишга тушириш ҳамда ҳужжатларни очиш мумкин. Клавиатура (ингл. кейбоард) муайян қурилмани бошқариш ёки ахборотни киритиш учун мўлжалланган тугмалар (клавишалар) тўпламидан иборат бўлган қурилма ёки экрандаги тасвир. Техник ва механик қурилмаларни (калькулятор, компьютер, телефон, касса аппарати) бошқариш учун алифбо-рақамли клавиатуралар қўлланилади. Клавиатуралардаги ҳар бир тугмага бир ёки бир неча белги бириктирилади. Тугма бирикмалари клавиатурадан бажариладиган амалларнинг сонини кўпайтиришга имкон беради. Монитор компьютернинг иш жараёнида вужудга келадиган ахборотларни экранда ёритишга хизмат қиладиган қурилма. Монитор график ёки матн ҳолатида ишлаши мумкин. Матн ҳолатида белги ўринлари дейилувчи алоҳида қисмларга, график ҳолатида эса пиксел номли нуқталарга бўлинади. Монитордаги пикселларнинг умумий миқдори ҳамда ранглар сони мониторнинг имкон даражасини (кенглигини) белгилайди.

Видеопроектор ва экран. Проекторлар ва экранлар маълумотларни йирик ўлчамда тасвирлаш учун ишлатиладиган қурилмалардир. Унда тасвир ўлчами экранда йирик ҳолатда акс эттирилади. Бу қурилмалар компьютер билан биргаликда фойдаланишга мўлжалланган бўлиб, кўпроқ катта аудиторияларда ва залларда ҳамда турли мажлисларда презинтация ва видеороликларни намойиш қилиш учун ишлатилади. Видеопроектор компьютер ва шунга ўхшаш намойиш воситаларининг алоҳида қўшимча монитори ҳисобланиб, тасвирларни йирик ҳажмда тасвирлаш учун мўлжалланган. Экран - видеопроектор орқали ёритилаётган материалларни ўзида тасвирловчи элемент.

Принтер ва сканер қурилмалари ва уларнинг аҳамияти. Принтер (ингл. Принтер – чоп қилувчи) маълумотларни қоғозга чиқариш қурилмаси. Принтерларнинг уч хили мавжуд: босма, пурковчи ва лазерли. Босма принтер игналар ёрдамида, пурковчиси найча ёрдамида, лазерли принтер эса махсус барабан ёрдамида чоп қилади. Пурковчи ҳамда лазерли принтерлар ёрдамида рангли маълумотларни чоп етиш мумкин. Сканер (ингл. cканер - ўқиб олувчи) қоғоздаги маълумотларни нурли лампа ёрдамида расмли кўринишда компютер хотирасига ўқиб узатувчи қурилма. Сканерларнинг асосан икки тури мавжуд: стол усти сканерлари ва қўл сканерлари. Сканерлар компьютер хотирасига маълумотларни тезкор киритиш имкони беради ва иш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Ахборотларни сақловчи ва ташувчи воситалар: флешка, CD ва DVD дисклар. Флеш дисклар жуда катта ҳажмдаги ахборотни ўз ичига сиғдира оладиган ярим ўтказгичли элементлардан қурилган хотира. Ҳозирги кунда флеш хотираларнинг ҳажми 32 Гб гача бўлган ахборотни ўзига сиғдира олади. Флеш хотиралар ўлчам жиҳатидан жуда кичик бўлиб фойдаланиш учун жуда қулаш. Маълумот ёзиш тезлиги 6700 кбайт/сек гача етади. Маълумот ўқиш тезлиги еса кбайт/сек гача боради. Флеш хотиралар ҳозирги кунда энг асосий ахборот ташувчилардан ҳисобланади. CD дисклар – бу компакт диск сўзларининг бош ҳарфларидан олинган номли дисклар бўлиб, ахборотларни сақлаш учун оптик юзадан иборат, юмалоқ диск кўринишидаги ахборот ташувчи ҳисобланади. Компакт дисклар 700 Мбайт ҳажмга эга бўлиб, унга маълумот диск ўқувчи қурилманинг лазер нури ёрдамида ёзилади ва ўқилади. DVD дисклар – бу дижитал видео диск сўзларининг бош ҳарфидан иборат номли дисклар ҳисобланади. Бу дисклар 4.5 Гбайт ҳажмга эга бўлиб, CD дискларга нисбатан 7 баробар кўп ахборот сиғдириши мумкин. Ҳар иккала турдаги дисклар ҳам оптик режимда маълумотларни ёзиш, ўқиш ва сақлаш хусусиятига эга бўлиб, ихтиёрий турдаги маълумотларни ташиш имкониятига эга. Ҳозирги кунда ушбу дискларнинг янги авлодлари ишлаб чиқарилмоқда, улар CD- RW ва DVD-RW кўринишида белгиланади. Бундай турдаги дискларга ахборотларни ёзиш, ўчириш ва қайта ёзиш мумкин.

Компьютерда мультимедиа (аудио, видео) маълумотларини намойиш этиш. Компьютер ҳозирги кунда ҳисоблашларни бажарибгина қолмай, балки мусиқа ва видео маълумотларни ҳам қайта ишлаш ва намойиш қилиш имкониятига эга. Компьютерда мусиқа тинглаш учун компьютерга қўшимча карнай (колонка) ёки қулоққа тақиладиган махсус ускуна уланган бўлиши талаб қилинади. Шундан сўнг мусиқаларни намойиш этишга мўлжалланган махсус дастур (Winamp) ёрдамида мусиқа тинглаш мумкин. Ҳозирги кунда компьютерларда мусиқаларнинг MP3 формати кенг тарқалган. Компьютерларда видео намойиши унинг экрани орқали амалга оширилади. Бунда видеофильмларни намойиш этишга мўлжалланган махсус дастурлар (Media player) ёрдамида фильмларни компьютер экранида томоша қилиш ва унинг овозини карнайлар орқали эшитиш мумкин. Ҳозирги кунда компьютерларда видео маълумотларнинг MPG ва AVI турлари кенг тарқалган. Мусиқалар ва видеолар одатда компакт дисклар ёрдамида ташилади ва уларда сақланади. Дисклардаги мусиқа ва видеолар эса компьютернинг диск ўқувчи қурилмаси ёрдамида намойиш этилади.

Компьютернинг салбий ва ижобий томонлари. Компютердан фойдалананиш бўйича маълум меъёрлар, қоидалар ва талаблар мавжуд. Бунга компьютернинг жойлашиши, хонанинг ёруғлиги, ҳаво алмашишига бўлган талаблар ва техника хавфсизлиги қоидалари киради. Компьютер ишлаш вақтида ўзидан электромагнит тўлқинларни тарқатади, бу эса ўз навбатида компьютердан узоқ вақт фойдаланилганда инсон соғлиғига зарар етказади. Компьютернинг нотўғри жойлашиши фойдаланувчининг танаси тузилишига, компьютер жойлашган хонанинг ёруғлик даражаси эса компьютернинг фойдаланувчи кўриш қобилиятига таъсирини белгилайди. Мактаб ёшигача бўлган фойдаланувчи компьютер билан минут ишлаши мумкин. Мактаб ёшидаги 1-2 соат оралиғида компьютерда ишлаши мумкин. Катталар эса бир иш куни давомида 3-4 соат атрофида ишлаши мумкин.