РАҲБАРНИНГ ИМИЖИ, КИЙИНИШ МАДАНИЯТИ ВА УНГА ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР Тингловчи: п.ф.н. Н. Абдуназарова Раҳбар: псих.ф.н., доц. Х.М. Алимов.

Презентация:



Advertisements
Похожие презентации
РАҲБАРНИНГ ИМИЖИ, КИЙИНИШ МАДАНИЯТИ ВА УНГА ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР Тингловчи: п.ф.н. Н. Абдуназарова Раҳбар: псих.ф.н., доц. Х.М. Алимов.
Advertisements

Транксрипт:

РАҲБАРНИНГ ИМИЖИ, КИЙИНИШ МАДАНИЯТИ ВА УНГА ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР Тингловчи: п.ф.н. Н. Абдуназарова Раҳбар: псих.ф.н., доц. Х.М. Алимов

Банк хизматчиси Тадбиркор Менежер Ректор Ўт ўчирувчи Фаррош Мактаб директори Учувчи

Имиж (инглизча image) – сиймо, тимсол, қиёфа тасвир, образ, маъноларини англатади. Имидж тушунчаси рейтинг, обрў, машҳурлик, жозиба, мафтункорлик, эътибор, нуфуз ва бошқа тушунчалар билан ҳамоҳанг.

ИМИЖ ТУРЛАРИ: Корпоратив имиж; Индвидуал имиж; Талаб этилувчи имиж ; Харизматик имиж; Ёпиқ имиж; Фаолият жабҳасидаги имиж.

Имижелогик тадқиқотлар кўп соҳа мутахассисларининг эътиборини жалб қилади: психологлар; социологлар; политологлар; маркетологлар; философлар; педагоглар; реклама мутахассислари шулар жумласидандир.

Ҳар бир инсон бир неча имижга эга касбий имиж ижтимоий имиж оиладаги имиж шахсий имиж

Имиж нимада намоён бўлади: ташқи кўриниш кийиниш маданияти урф ва одатлар фаолият ва сайи- ҳаракатлар инсон аҳлоқи ўзини тутиши мақсадлари характери дўстлари ва ўзаро муносабатлари

Раҳбар имижи учун зарур бўлган хусусиятлар: Ишчанлик қобилияти; Ўзини кўрсатишга мойиллик ва қўрқмаслик; Конфликт вазиятларни ечимга олиб кела олиш; Ҳамма билан ҳамкорлик ўрната олиш; Алоқага киришувчанлик, яъни кенг маънода муомала қила олиш қобилияти; Бошқаларга нисбатан меҳрли, очиқ, самимий, тўғри, тенг, мулозаматли муомала қила олиш; Бировларни ишонтира олиш, ўзининг ортидан ергаштира олиш, ўзгаларга таъсир ўтказа олиш; Турли шароитларга тез мослаша олиш, одамларга ва шароитларга нисбатан мослашувчанлик; Оптимизм, ўз мақсадларининг тўғрилигига комил ишонч.

Имиджни костюм ва кийим тушунчалари ёрдамида тавсифлаш уларнинг мазмунига таъриф беришни талаб этади. Кийим деганда инсон эгнидаги унинг танасини ташқи омиллар таъсиридан сақловчи буюмлар йиғиндиси ёки буюм (пойафзалдан ташқари) тушунилади. Костюм тушунчасининг мазмуни кийим ва пойафзал махсус бирликларининг ижтимоий гуруҳ ёки инсон шахсининг ноёб хусусиятлари, унинг мақоми ва хулқ- атворини белгиловчи, махсус танланган йиғиндиси сифатида тавсифланади. Костюм таркибига кийим, пойафзал, соч турмаги, шляпа, қўлқоп, аксессуарлар, макияж ва шу кабилар киради. Бундан ташқари, костюм инсоннинг бутун имиджи, унинг шахсий услуби ва образи, ўзига хос имо-ишоралари билан биргаликда қўлланилади.

Яхши кийиниш ўзига хос санъат. Киши бу санъатни эгаллаши учун мода талабларига риоя қилибгина қолмай, ўз дидини ҳам тарбиялаши керак. Дидни тарбиялаш учун қонунлар, меъёр ва ўзаро мос тушунчаларга асосланган санъатнинг барча турлари билан танишиб бориши лозим.

Эркаклар

Эркаклар ҳақида. Эркак кишининг асосий кийими – костюм. Бироқ доимо унда эркак киши башанг кўринавермайди. Костюм жусса ўлчовларига тўғри келиши лозим, ҳаракатларни чеклаб сиқмаслиги, юрганда ҳалақит бермаслиги, одми рангда бўлиши керак. Кўйлак, бўйинбоғ ва пайпоқ танлашда ҳам диққатли бўлиш лозим. Буларнинг ҳаммаси, оёқ кийимни истисно қилмаган ҳолда ёшингиз, шароит ва бошқа маълум бир ҳолатга монанд бўлиши зарур. Эркаклар башанг бўлиб туғилмайдилар. Бу авваламбор тарбия ва ўз-ўзини тарбиялашдир. Бу кузатувчанликдир. Башанг эркаклар керакли даража доимо батартибдирлар. У барча тафсилотларда диққатлик ва ўткир зеҳн эгасидир.

Раҳбарларнинг гардеробида кийимлар (костюм, кўйлак, юпка ва пиджаклар) қора, тўқ кўк, тўқ қизил, жигар ранг, сарғиш ва кул ранг бўлади. Анча майда деталлари, масалан галстук ва блузкалар очиқ рангда бўлиши мумкин, лекин асосий ранглар юқорида такидлагандай бўлиши лозим. Жимжимадор, ортиқча ялтироқ аралаш ранглардаги либослардан фойдаланишдан ўзларини тийганлари мақбулдир.

Бўйинбоғ ҳақида Бўйнибоғ доимо эгасининг дидини акс этттириб келган. Бўйинбоғни танлаш костюм фасони ва матосининг ранги, расмига боғлиқ. Жиддий костюмга табиий ҳамда сунъий ипакдан бўлган бўйинбоғлар тўғри келади. Майда расмли костюмга ҳар қандай бўйинбоғ бўлаверади. Олачипор костюмга бир тусдаги бўйинбоғ мос тушса яхшироқ бўлади. Аммо бунда иккита қоидага амал қилиш лозим: ё бўйинбоғни танлаётганда уни костюм ранги билан бир тусда, аммо сал очроқ ёки сал тўқроқ бўлишига ҳаракат қилиш керак.

Оёқ кийим қандай танланади Жиддий костюмларга тўқ жигарранг ва қора рангдаги, қулай ва сифатли оёқ кийимлар мос келади. Оч жигарранг ёки жигарранг оёқ кийимлар қора костюмга умуман тўғри келмайди. Бироқ қора оёқ кийим жигарранг костюмга мосдир. Қалин таглик, қўпол спортив ботинкалар тантанали чиқиш учун мўлжалланган кийимларга тўғри келмайди, фақатгина спортив кийимлар билан яхши кўринади.

Аёллар

Аёллар ҳақида. Жозибали аёл ёши, ўз даражаси, маълум ҳолатларга нисбатан доимо мос равишда ўзини тутади ва кийинади. Ташқи кўринишда жозибалиликка эришиш замонавийликка нисбатан зеҳн билан ёндашувдадир. Замонавий кийинган аёл деганда ўта ёрқин ва қимматбаҳо либос билан ўзига жалб қиладиган аёл назарда тутилмайди. Зеро, башанглик либоснинг қимматбаҳолигидан эмас, балки нафислик ва юксак диддан иборатдир. Заргарлик дўконидаги расталарга ўхшаб, ўзини қимматбаҳо тақинчонларга кўмиб ташлаш кулгулиликдир. Аёлнинг костюми, уни кия олиш қобилияти аёл кишининг ботиний маданиятига, бадиий диднинг даражасига боғлиқдир.

Одатдагича эркаклар банд бўлган ишбилармонлик тармоғида ўзининг ўрнини топишни ҳоҳлайдиган тадбиркор раҳбар аёлларга тўқ-кўк, кўмир-кул ранг ва қора ранглар энг самарали устунлик ранглари бўлади. Бундан ташқари ўзларини дўстона, камсуқум қилиб кўрсатишни ҳоҳлайдиган аёлларга, оч жигар ёки кўк ёрқин ранг либослар бўлади.

Оёқ кийим қандай танланади Аёллар киядиган жинси матоли кийимларга баланд пошнали ёки чиройли туфлилар эмас, фақат спортив оёқ кийимлар билан яхши туришини билишлари зарур.

Аксессуарлар Замонавий аёлларнинг кийимлари унинг ҳаёт тарзига, ёши ва қизиқишига мос бўлади. Либосни акссесуарларлар – тақинчоқлар, шарф, бош кийим, сумкалар ва оёқ кийимлар «кўрсатади». Уларнинг турли-туманлиги мос вариантларнинг топилиши ва уйғунлигини осонлаштиради. Дид билан танланган жиҳозлар унинг замонавий, башанг кўрсатишга имкон бериб, унинг услубини таъкидлаб туради.

Йирик, кўзга ташланадиган аксессуарлар, катта сумкалар, костюмнинг йирик зийнатлари, силлиқ ва ёрқин рангдаги калта, йирик кашталар, катта ҳажмдаги бош кийимлар – бу фақат йирик, «қалин суяк» аёлларгадир Сарвқомат, ўрта бўйлик аёллар бундай хунуклаштирадиган нарсалардан четлаб ўтгани маъқул. Бу уни бачкалаништириши мумкин.

Пардоз. Азал-азалдан аёллар ўзларининг кўринишларидан ҳам кўркамроқ бўлишга интилиб келганлар, шунда улар бу мақсад йўлида турли хил усуллардан фойдаланишни бошлаганлар. Ҳозирги даврда турли косметик маҳсулотларнинг бутун бир аслаҳаларига эгамиз. Аммо уларни қўллаш замонавий аёл учун бирдан-бир мақсадга эга бўлиб қолмаслиги, аксинча унинг услубини таъкидловчи ҳамда индивидуалликни намоён қилувчи восита сифатида иш кўрсатиши лозим.

Эътиборингиз учун раҳмат!