MS ACCESS МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИ БИЛАН ИШЛАШ КЎНИКМАЛАРИ.

Презентация:



Advertisements
Похожие презентации
MS ACCESS МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИ БИЛАН ИШЛАШ КЎНИКМАЛАРИ.
Advertisements

Транксрипт:

MS ACCESS МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИ БИЛАН ИШЛАШ КЎНИКМАЛАРИ

Режа MS ACCESS маълумотлар базасини бошқариш системаси MS ACCESS тизимдаги иш режимлар MS ACCESS объектлари Жадваллар. Жадвалларни ташкил килиш.

MS ACCESS маълумотлар базасини бошқариш системаси Маълумотлар базасини бошқариш системаси (МББС) дастурий воситаси бўлиб маълумотлар базасини яратиш,тўлдириш ва у билан ишлаш имконини беради.

Дунëда МББСни турлари кўп бўлиб, аксарияти тугатилмаган махсулот сифати, махсус программалаштириш тиллари бўлиб хисобланади. Булар қаторига Clipper,Paradox, Foxpro ва бошқ. келтириш мумкин. Маълумотлар базасини (МБ) яратиш учун программалаштириш зарурлиги маълумотлар базасини кенг тарқалишига тўсиқ бўлиб келган, чунки бу жараëн анча мурракаб бўлиб катта сарф харажатларни ўз ичига олган.

MS ACCESS объектлари MS ACCESS дастури юклангандан сўнг экранда 6 объектлар билан ишловчи 6 в тугмача пайдо бўлади. «Таблица» (жадвал) – МБниг асосий объеклар бўлиб буларда керакли маълумотлар сақланади.МБ негизи «Запросы» (сўровлар) – бу махсус тузилма бўлиб МБда маълумотларни қайта ишлаш учун мўлжалланган. «Запрослар» ëрдамида маълумотлар сараланади, филтирланади, ўзгартирилади, кўшилади таланади, яни қайта ишланади.

«Форма» (шакл) – бу объект ëрдамида базага янги маълумотлар киритилади ëки эскилар кўриб чикилади. «Отчеты» (хисоботлар) –булар ëрдамида маълумотлар фойдаланувчига кулай кўринишда босмага чиқарилади. «Макросы» - агар МБ билан ишлашда баъзи бир бўйруклар (амалар) кўп марта такрорланса, бу бўйрукларни битта макросга группалаб ва клавиатурадаги тугмачалар орқали бажарилишни таъминлаш мумкин. «Модули» (модул) – Visual Basic тилида ëзилган дастур процедуралари ( бирон бир амаларни бажарувчи программа қисми).

MS ACCESS тизимидаги иш режимлар МБ билан ишлашда иккита режим мавжуд: лойихалаш фойдаланиш. Биринчи режимда МБ лойихаловчиси янги объектларни ташкил килади, уни тузилишини аниклайди, ëзувларни шаклини,узунлигини, хусусиятини беради,яни базани структураси билан ишлайди. Фойдаланувчи режимида фойдаланувчи базани форма орқали тўлдиради, запрос орқали қайта ишлайди, отчет орқали керакли маълумотларни босмага чикаради. Битта базани бир нечта миллион фойдаланувчилари бўлиши мумкин.

MS ACCESS нинг бошланғич ойнасида 6 та тугмачалардан ташқари 3 та бўйруқ тугмачалари мавжуд: «Открыть»(очиш); «Конструктор»(конструктор); «Создать»(ташкил килиш).

Бу тугмачалар орқали МБ ишлаш режими танланади. «Открыть» тугмачаси танланган объектни (таблица, запрос, форма, отчет, макрос ëки модул) очади ва бу «таблица»(жадвал) бўлса уни кўриш, керакли маълумотларни киритиш, ўзгартириш мумкин. «Конструктор» тугмачаси хам танланган объектни очади, лекин бошқа кўринишда. Бу тугмача Мбни структурасини очади ва унга керакли ўзгартиришлар киритишга имкон беради.

Хар қандай МБ яратилиши бир нечта босқичлардан иборат : маълумотлар базасининг тузилишини лойищалаш (жадваллар кўриниши, улар орасидаги бо\ликларни, таянч майдонларини аниклаш ) ; МББС ëрдамида базани яратиш ; маълумотлар базасидан фойдаланиш; маълумотлар базасига (структурасига) ўзгартиришлар киритиш (модификациялаш);

MS ACCESS дастури ëрдамида маълумотлар базасини яратишни кутубхона мисолида кўриб чиқамиз. Маълумотлар базасини яратилишнинг биринчи босқичида биз маълумотларни сақловчи жадваларимизнинг кўринишини (тузилишини) аниклаб оламиз, яни жадвал (база): нечта майдонлардан иборат бўлади ? бу майдонларга кандай номлар бериш керак? бу майдонлар кандай турдаги маълумотларни ўзида сақлайди ?

Биринчи жадвалимиз кутубхонада мавжуд китоблар щақида маълумотларни сақловчи бўлиб 8 майдондан(устунлардан) иборат бўлади ва улар қўйидагича номланиши керак: 1 майдон –код (бу таянч майдон сифатида қўланилади, майдон тури счетчик); 2 майдон –китоб муаллифи (қисқартирилган щолда майдон номини «муаллиф» деб номлаймиз ) ва бу майдонда матнли маълумот сақланади; 3 майдон –китоб номи («номи») ва бу майдонда матнли маълумот сақланади; 4 майдон –китоб чиқарган нашриëт («нашриëт») ва бу майдонда матнли маълумот сақланади; 5 майдон –китоб чикарилган йил («Йил») ва бу майдонда сана сақланади; 6 майдон –китоб сони («сони») ва бу майдонда сонлар сақланади; 7 майдон –китоб нархи («нархи) ва бу майдонда сонлар сақланади; 8 майдон –китоб қайси тилда ëзилган («тил») ва бу майдонда матнли маълумот сақланади;

Иккинчи жадвалимиз кутубхонага аъзо бўлган профессор-ўқитувчилар щақидаги маълумотларни сақловчи бўлиб 4 майдондан(устунлардан) иборат бўлади ва улар қўйидагича номланиши керак: 1 майдон –код (бу таянч майдон сифатида қўланилади, майдон тури счетчик); 2 майдон –Кутубхона аъзосининг Ф.И.Ш. (қисқартирилган щолда майдон номини «Ф_И_Ш» деб номлаймиз ) ва бу майдонда матнли маълумот сақланади; 3 майдон –китоб сони («сони») ва бу майдонда сонлар сақланади; 4 майдон –китоб коди («коди») ва бу майдон сонлар сақланади.

Учинчи жадвалимиз кутубхонага аъзо бўлган гурухдаги талабалар щақидаги маълумотларни сақловчи бўлиб 4 майдондан(устунлардан) иборат бўлади ва улар қўйидагича номланиши керак: 1 майдон –код (бу таянч майдон сифатида қўланилади, майдон тури счетчик); 2 майдон –Кутубхона аъзосининг Ф.И.Ш. (қисқартирилган щолда майдон номини «Ф_И_Ш» деб номлаймиз ) ва бу майдонда матнли маълумот сақланади; 3 майдон –китоб сони («сони») ва бу майдонда сонлар сақланади; 4 майдон –китоб коди («коди») ва бу майдон сонлар сақланади;

Жадвал кўриниши аниқ бўлган сўнг жадвалларга маълумот киритишни бошлаймиз, бунинг учун майдон сони, номланиши ва тури аник бўлганидан сўнг нечта жадвал бўлиши ва улар орасидаги бо\ланишларини аниқлаш керак.

Жадваллар. Жадвалларни ташкил килиш Жадваллар бу МБ асосий объекти булиб хисобланади. Чунки «запрос», «форма», «отчет»ларни ташкил килиш жадвал асосида булади. МБ яратиш жадвални яратиш билан бошланади. MS ACCESS ойнасида «таблицў» тугмачасини босиб, сунг «создать» тугмачасини босамиз. Экранда «новая таблица» (янги жадвал) ойнаси пайдо булади (расм....). Бу ойна 5 режимда жадвал тузиш имконини беради.

Булар куйидагилар: 1. «Режим таблицў» (жадвал режими) (расм...)-бунда жадвал очилиб хар бир устун шартли равишда ПОЛЕ1, ПОЛЕ2,.... ва х.к. номланган булади. ПОЛЕ1 урнига керакли номни киритамиз (масалан китоб номи) ва ПОЛЕ2 урнига хам шундай тарзда керакли ном киритамиз (китоб нашри) ва х.к. Жадвални WORD, EXCEL дастурлардаги усулда маълумотлар билан тулдирамиз. 2. Конструктор –бу режимда фойдаланувчи майдон номини ва уларнинг хусусиятларини урнатиш ёки узгартириш мумкин. Бу режимда маълумотларни ёзувларни киритиш мумкин эмас.

3. Мастер таблицў (жадвал устаси)- бу режимда жадвал тузишда устоз фойдаланувчига саволлар билан мурожат килади ва жавобларга асосан жадвал структурасини (тузилишини) ташкил килиб беради. Бу режим жадвалларни тузишни тезлаштиради лекин янги урганувчилар бу режимда жадвал тузиш тавсия этилмайди, чунки савол-жавобларда адашиш мумкин. 4. Импорт таблиц (жадвалларни ташкаридан келтириш) – бу режимда бошка МБ да яратилган жадвални узингиз тузган МБ келитириш имконини беради. Узга жадвал бошка дастурда яратилган булиши хам мумкин. Келитилган жадвалларда майдон хусусиятлари сизга тугри келмаётган булса, уни Конструктор режимида тугрилаш мумкин. 5. Связь с таблицами (жадваллар билан узаро богланиш). Агар ташкаридаги жадваллар импорт килиб булмаса бу режим ёрдамида унга уланиб ишлаш мумкин.

МБ Кутубхона

Запросы (суровлар) МБ даги берилганларга мурожат килиш учун жуда эгилувчан ва кулай Запрос деб номланувчи жихоз мавжуд. Бу жихоз ёрдамида битта жадваллдан бир нечта хар хил суровлар (жадваллар)ни ташкил килиш мумкин. Хар бир суровлар асосий жадвалдан маълумотларнинг кандайдир бир кисмини ажратиб олади.

Натижавий жадвалларни ташкил килишда базадан маълумотларни олиш билан бир каторда уларни кайта ишлаш хам мумкин. Суровнинг ишлаши жараёнида берилганлар тартибланиши, филтрланиши, кушилиши, булиниши, узгариши мумкин ва шу билан бир каторда базали жадваллардаги маълумотлар узгармайди. Бу суровларнинг асосий хоссаларидан бири хисобланади. Суровларнинг яна бир хоссаларидан бири бу уларнинг натижавий хисоб-китоб ишларини бажаришидир.

Суровларнинг бир нечта турлари мавжуд. Булар танлов асосидаги суров, намуна асосидаги суров ва параметрли суров. Юкорида курсатилган суровлардан энг таркалгани – танлов асосидаги суров. Бу суровни куллашдан максад суров шарти буйича тасвирланадиган натижавий жадвални хосил килиш.

Суровни ташкил килиш учун куйидаги амаллар бажарилади: 1.«Запросў» тугмачаси босиб, ойна жорий килинади ва жорий ойна менюсидаги «Создать» танланади. Бу амал бажарилгандан кейин «Новўй запрос» ойнаси хосил булади. Ойнадаги «Простой запрос» амали танланади ва «ОК» тугмачаси босилади. «Таблицў и запросў» бандидан суров ташкил килинадиган жадвал танланади; 2.Расмда курсатилган тугмача ёрдамида суров ташкил килинадиган устунлар танланади; 3.«Далее» тугмачаси босилгандан кейин янги ойна пайдо булиб суров номини киритишни сурайди. Агарда система куйган ном кониктирса суровнинг номини узгартирмай кейинги боскичга учишингиз мумкин, агарда кониктирмаса янги ном киритиб кейинги боскичга утасиз. 4.«Готово» тугмачаси босилгандан кейин суров ташкил килинади ва танланган устунлар буйича янги жадвал хосил булади.