Зокиржон Ҳабибий (1890-1980). Зокиржон Холмухаммад ўғли – Ҳабибий Андижон вилоятининг Пахтаобод туманининг Сой маҳалласида 1890 йили таваллуд топган.

Презентация:



Advertisements
Похожие презентации
Зокиржон Ҳабибий ( ). Зокиржон Холмухаммад ўғли – Ҳабибий Андижон вилоятининг Пахтаобод туманининг Сой маҳалласида 1890 йили таваллуд топган.
Advertisements

Транксрипт:

Зокиржон Ҳабибий ( )

Зокиржон Холмухаммад ўғли – Ҳабибий Андижон вилоятининг Пахтаобод туманининг Сой маҳалласида 1890 йили таваллуд топган. Унинг отаси Холмухаммад, Ҳабибий домланинг ўз дастхатлари билан ёзиб қолдирган таржимаи ҳол ёзувида кам ерли деҳқон бўлган. Бошланғич саводини ўз оиласидан олади.

Бир қанча вақт маҳалласидаги мактабдор муаллимлардан ҳам таълим олади. Яна шу қишлоқдаги мадрасага кириб, мадраса қоидаси бўйича дарсликларни ўқийди. Адабиётга жуда қизиқиб, бу тўғридаги китобларни кўп ўқийди. Хусусан, Навоий, Фузулий, Фурқат, Муқимий асарларини қунт билан мутоала қилади. Бу қизиқиш ва шеъриятга бўлган ҳавас, юрагида жўшқинлик пайдо қилиб ўзи ҳам йигирма ёшларидан бошлаб шеър ёзишга киришади. Ҳабибий домла ўз таржимаи холларида ёзишича, ёзган шеърларини энг аввал, шу қишлоқда бирга дарс ўқиган, етук шоир, олим, дўсти Мухаммадхон (тахаллуси Маҳжурий)га ва яна бир ўрта ёшлик пешқадам, жодузабон шоир Зокир Қори (Зокирий), Сайфий, Улфатий, Анисий ва бошқа дўстлар муҳокамасига ҳавола қилар эдилар.

А.Навоийнинг 500 йиллик тўйи муносабати билан тузилган илмий уюшмага 1938 йили Андижондан беш кишини таклиф қилинади. Бу шарафли таклифга шоир Маҳжурий, Улфатий, Анисийлар билан бирга у киши ҳам таклиф килинади ва иш жараёнида кўп янгиликлар билан танишади.Хусусан, А.Навоийнинг Мезонул авзонини мукаммал ўрганиб, ўз ижодларида фаол фойдаланиб,Девонларини яратадилар. Бу девонда Аруз илмида зикр қилинган вазнларнинг қирқ беш турида ижод қиладилар.

Ҳабибий домланинг адабиёт соҳасидаги хизматлари муносиб тақдирланиб, у киши ҳукумат томонидан Ўзбекистон халқ шоири унвони ва бир қанча орден, медаллар билан тақдирланганлар.Туғилиб ўсган ватани Қўқонқишлоқда у кишининг уй музейи ташкил қилинган. Тошкентда ва Андижонда Ҳабибий номини адабийлаштирилиб, бир қанча кўча ва мактабларга Ҳабибий номи берилган.

Ижодларидан наъмуналар Дилбарим Дилбарим олижанобу соҳиби фазлу карам, Дилраболар кўп ва лекин дунёда монанди кам. Қомати сарву, юзи гул, сўзлари тотлиғ самар, Гар муяссар бўлса васли, мен учун боғи эрам. Ҳар замон ҳусну жамол ахлоқини васф этгали, Ўйласам, ҳайратда лол ўлгай тилим, ожиз қалам. Бора-бора авж олиб иқболу бахту давлати, То ҳаёти борича бўлсин азизу муҳтарам. Халқ аро эркин яшаб, гул-гул ёниб, топсин камол, Лаҳза ҳам нозик дилига етмасун андуҳи ғам. Бевафолиқ йўқ, Ҳабибий дилбаринг сиймосида, Ўзга дилбарлардан афзалдур вафо бобида ҳам.

Ичра мен Ишқ савдоси бошимда, можаролар ичра мен, Кўп хижолатликда қолдим, порсолар ичра мен. Қурмагур кўнглим илинди ҳалқа-ҳалқа зулфига, Ҳайрат ошди телбадек, ақли расолар ичра мен. Фикру зикримда ажаб, ёримдан ўзга нарса йўқ, Сўзласам оғзимда тургай ошнолар ичра мен. Кеча-кундуз бошим узра, жилвагар ойу-қуёш, Яйраганман ҳар маҳал нури зиёлар ичра мен. Марҳамат қилса кулиб, ёрим рақиблар қошида, Фахр этар эрдим ўзимдек, бенаволар ичра мен. Ҳурматим бўлгай эди, ишқ оламида то абад, Умрим эркинликда хешу ақраболар ичра мен. Эй Ҳабибий кошки остонасига бош қўйиб, Бахт очилгай эрди, етсам раҳнамолар ичра мен.